Каҳф сураси

18:03 / 17.11.2020 | Dilgina | 829
Ассалому алайкум! Каҳф сурасини жума куни ўқилиши яхшилигини ўқиб қолдим, лекин мен араб ёзувини билмайман. Қуръон оят ва сураларини араб ёзувида ўқишни билмаса кирил ёзувидагисини ўқиш ҳам савоблими? Ёки Қуръон таржималари ва маъноларини ўқиб юришлик жоизми? Қай бири афзал токи араб тилини ўргангунча? Араб ҳарфларини тажвид қоидалари билан тўғри ўқилмаса гуноҳкор бўлиб қолиш мумкин экан маънолари ўзгариб кетиб. Шунинг учун кирил ёзувида ўқиб юрардим. Энди хавотирдаман. Нима қилсам бўлади? Араб ҳарфларини ўргангунча ўқимай турган афзалроқмикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Сиз араб алифбосида ўқишни ўрганинг ва бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Валлоҳу аълам!