Ассалому алайкум! Савдогарман. Асосан турли хил ўқув қуролларини сотаман. Динимизда янги йил йўқ ва нишонланиши рухсат этилмаган бўлса ҳам кўплаб харидорларни талабларига биноан янги йил моллари яъни: арча, жуда кўп турли хил янги йил безаклар сотишга мажбур бўлиб қоламиз. Ундан ташқари доимий мижозларим орасида Христиан дини вакиллари бўлиб, уларга «Церковный Православный Календарь» ва Пасха байрамларида керак бўладиган ҳар хил майда нарсалар (тухумни безагани) сотишимизга мажбур бўлиб қолаябмиз. Кимлардир бу савдо, ўзингиз қилмаябсиз-ку талаб бўлгани учун қилаябсиз ва бошқа дин вакилларини ажратиб дейишса, баъзилар эса умуман мумкин эмас дейишябди. Биз қандай йўл тутишимиз керак? Нима қилсак динимизга зид иш қилмаётган бўламиз?
– Ва алайкум ассалом! Ножоиз. Валлоҳу аълам!