Бола тарбияси

10:47 / 08.11.2020 | Nigina | 618

Ассалому алайкум! ! 6 ёш ўғлим атрофидаги болалар билан умуман чиқиша олмайди, ҳеч нарсасини бергиси келмайди. Озгина бақириб, уришиб гапирилса дарров қўрқиб юзи ўзгаради. Жуда кўп гапиради. "Катта бўлсам ўргимчак одам бўлишни хоҳлайман", дейди. Лекин атрофидаги болалардан ўзини ҳимоя қилолмайди, калтак ейди. Алҳамдуллиллаҳ, намоз ўқийман, ўғлимга ҳам намозни ўргатяпман. Ҳозир намоз ичидаги саловотни ўрганяпти. Шунча ҳадислардан гапириб беришимга қарамай, баъзан ёлғон гапиради. Қандай қилиб ўғлимни ҳақиқий тақводор мусулмон, мард инсон қилиб  тарбиялашим мумкин? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Тақводор бўлиши учун болага гўзал ўрнак керак. Кўп гапириши эса ички баҳоси пастлигидан. У супер қаҳрамон бўлишни жуда хоҳлаяптию, реалликда ундай эмаслигидан ўзидан хафа бўлиши мумкин. Шунинг учун сиз ўғлингиз қаҳрамонлигини билдириб туринг. Барча қаҳрамонларнинг энг кучлиси, энг олийси Расулимиз(с.а.в.) ҳақида, уларнинг ғалабалари ҳақида ҳар куни ухлашдан аввал ҳикоя қилиб беринг. Аллоҳни севган ва зикр қилган бандалар кучли ва омадли бўлиши ҳақида сўзлаб беришингиз билан ўғлингизда Аллоҳ ва унинг Расулига муҳаббат уйғотасиз. Бу эса сизнинг энг катта ютуғингиз бўлади, ин ша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!