Фарзандим ҳақида

13:44 / 13.03.2017 | Савол | 1581
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Менинг фарзандим 11 ойлик бўлди. Фарзандимга мп3 дан Қуръон сураларидан қўйиб берардим. Кейин бир маърузада эшитдим: «Мисрда болаларга оналари Қуръон сураларини қўйиб беришади, бир кунда 10 пора эшитишади, улар қори бўлмай, ким қори бўлсин?! Энг бебош юргани 15 ёшида қори бўлишади», деган. Шу гапни эшитганимдан бери, ўғлим энг тези 6 кунда эшитиб ҳатм қилади. Саволим шундан иборатки, эшитиб Қуръон ҳатм қилгани ўқиб ҳатми Қуръон қилган ўрнига ўтадими? Ўтганларга бағишласа бўладими? Яна битта савол: ҳозир инглиз тили мактабда 1- синфдан ўқитиляпти экан. Мен инглиз тилини озгина биламан, ўғлимга инглизча гапирсам, тили чиққандан бошлаб инглизчани билиб олса, кейин ўрганиши осон бўладими дегандим. Лекин баъзи баъзида гапирсам тушунмай, ҳайрон қолади. Менга маслаҳат беринг. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тиловат қилганга ҳам, уни эшитганга ҳам савоб бор. Аммо эшитган тиловат қилган ўрнига ўтмайди, уни бағишлаб бўлмайди, айниқса МП 3 дан эшитганда. 11 ойлик бола инглиз тили у ёқда турсин, ўз тилини ҳам англаши қийин. Ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани маъқул. Валлоҳу аълам