Ассалому алайкум! Ҳозир жуда ҳам ўйлантирган нарса шуки: чой қуяётганда одам биринчи ёши катталардан бошлаш керак деб бизга кичкиналигимиздан ўргатишган. Яқинда шу мавзуда ҳадис ҳам ўкидим ва "Аллоҳга шукур, биз тўғри қиларканмиз" дегандим. Лекин қайнонам "биринчи ўзига қуйиш керак, чунки агар биринчи меҳмонга қуйилса иситма-совутма қилинган чойни менга берди деб ўйлайди" деди. "Пайғамбаримиз айтканку " десам, "Одамлар буни билишмайди ва сиз бошқа одамларни олдида шарманда бўласиз" деяпти. Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Катталарга беришдан бошланг. Валлоҳу аълам!