Ассалому алайкум! 1,5 ёш қизим бор. Эмади, кўпинча тишлайди. Ҳар гал "нинани устида эмизгандай" қўрқиб эмизаман. Баъзида тишлаб, қўйиб юбормайди, қаттиқ оғригандан уриб юбораман. Жуда жаҳлим чиқади. Оғрийдиган даражада урмайман, чунки йиғламайди. Лекин баъзан жуда асабийлашиб кетаман ва итариб ташлайман. Кейин қилган ишимдан афсусланиб, сиқилиб юраман. Бу ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади? Нима қилсам тишлашни тўхтатиши мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Балки сутдан ажратиш вақти келгандир. Психологияда шундай нарса бор, инсон бирор иши учун ўзини қанчалар қаттиқ айбласа, ўша ишни қайта такрорлайверар экан. Шунинг учун ўзингизни айблашдан тўхтаб, ички хотиржамликка келиб олишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!