Ёмон тушлар, ёмон ҳаёллар

12:32 / 11.11.2020 | Nigora Akbarova | 750

Ассалому алайкум! Тушкунликка тушиб қолаяпман. Яқинларимни йўқотадигандек, ҳаёлимда улардан ажралиб қоладигандек туюлади. Тўғри, ҳаммамиз ҳам қачондир вафот этамиз. Лекин шу каби ҳаёллар қийнаб юборди.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол сизда стресс гормонлари (кортизол) меъёридан кўпроқ бўлиб, ҳурсандчилик гормонлари (дофамин, серотонин) етишмаётган бўлиши мумкин. Инсон албатта бунинг олдини олиши керак. Чунки доим стрессда яшаши, нималардандир қўрқиб яшаши руҳиятига, соғлигига ва яқинлари билан муносабатларига жуда салбий таъсир этади. Қачон инсон миясини ривожлантирса, ўзи учун, ҳаёти учун фойдали маълумотларни ўргана бошласа, мия иш фаолияти бунга жавобан гўё миннатдорчилик билдиргандек организмда дофамин гормонини етарли миқдорда ишлаб чиқара бошлайди. Шунинг учун сиз ҳам ўзингизга қизиқарли бўлган соҳада ривожланиб, кўпроқ маълумотларга эга бўлишга ҳаракат қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!