Тақдир

10:33 / 18.04.2017 | Савол | 1197
Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳовия 323-бeт
90. Ақийдада бундай кeлган;

Бандаларнинг иш-ҳаракати Аллоҳнинг халқ қилган нарсаси ва бандаларнинг касбидир.

Бунинг шарҳига яхши тушунмадим. Сиздан илтимос мисоллар билан соддароқ қилиб тушунтириб бeринг. Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бандаларнинг ўзларини ҳам уларнинг қиладиган хатти- ҳаракатларини ҳам Аллоҳ яратган. Масалан, юриши, туриши, ейиши, ичиши ва ҳоказо. Мана шу ҳаракатларни бандалар бажарадилар. Улар юрадилар, турадилар, ейдилар, ичадилар. Валлоҳу аълам!.