Иймон

06:47 / 12.11.2020 | Diyana | 583

Ассалому алайкум! Менда бир ҳолат бўлади. Нима қилсам ҳам ношукурликдек туюлади. Баъзан ўзим хоҳламай жуда қўпол гапириб қўяман. Кейин афсусланиб қоламан. Нима қилсам бўлади? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримнинг қатор сураларида "ақл эгалари учун белгилар бор" деган маънода оятлар кўп келади. Шунинг учун, ҳар бир инсон ўз ақли билан иш юрита билиши, идрок эта олиши керак. "Мен шундайман", деса шундайлигича ўтиб кетади. "Менинг Аллоҳ берган ақлим бор, демак ўзимни идрок этишим керак", деса, у ҳолда ҳар бир ножўя ишида ўзини назорат қила олади. Сиз ҳам "ўзимни назорат қиламан", деб ўзингизга таъкидлаб туринг. Шунда онгингиз сизга қулоқ сола бошлайди. Амалларингизга кучли эътиборли бўлиб, "менга фалон одатим ёқмайди, шундай ҳолатда мен ўзимни мана бундай тутаман", деб таъсир қилиб туринг. Валлоҳу аълам!