Ассалому алайкум! Жума куни масжид имомига «Абу Толиб мусулмон бўлганми?» деган савол берилди. Имом «Аллоҳ билади. Лекин ҳазрати Алийга кўп фазилатлар берилган, у киши жаннат башоратини олган. Ҳазрати Алий Абу Толибни шафоат қиладилар», деб жавоб берди. Мени билишимча, Абу Толибнинг мусулмон бўлмагани қатъий, ҳадисда унга дўзахда энг енгил жазо берилишини ўқиганман. Шу билан бирга фақат мусулмон киши шафоат қилиниши мумкинлигини ҳам биламан. Лекин буларни имом домлага айта олмайман, бошқа айта оладиган одамни ҳам билмайман. Шунинг учун бундай эътиқоддаги кишига намозда иқтидо қилсам бўладими ёки йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Фойдаланувчи! Сизнинг саволингиз эркакларга хос бўлгани учун «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатига мурожаат қилиб, тўлароқ маълумот олишингизни тавсия этамиз.
Валлоҳу аълам!.