Тақдир ҳақида

10:34 / 18.04.2017 | Савол | 1392
Ассалому алайкум!
Исмим Гулноза. 21 ёшдаман. Бу саволни нe бир истиҳола билан (бироз қўрқиб) сўрашга журъат этдим. Мусулмонликнинг муҳим шартларидан бири тақдирга — Аллоҳнинг битганига ишониш эканлигини биламан. Ундай бўлса ҳар бир нотўғри қадамимиз ва гуноҳ амаллар қилишимиз ҳам тақдиримизга битилганми? Инсон тақдирини ўзгартира оладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Тақдир, яъни қазои қадар масаласи энг мураккаб масалалардан бўлиб, бу ҳақида кенг баҳслар қилинган. Кўп адашувлар ҳам юзага чиққан, Аллоҳ асрасин. Ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган нарса шуки, қазои қадар бу тақдирда бўладиган ҳодисаларни Аллоҳ таоло азалдан билиши ва ана ўшалар Аллоҳнинг илмига мувофиқ ҳолда воқе бўлишидир. Кўпчилик хато тушуниб олганидек, Аллоҳ ҳар нарсани аввалдан ёзиб қўйиб, одамлар истамасларда хато ва гуноҳ қилишга мажбур бўладилар, дегани эмас. Бу ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз учун «Сунний ақийдалар» китобига мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.