Ҳижома ва илтимоснома

11:19 / 18.04.2017 | Савол | 1353
Ассалому алайкум! 1. Илтимос, ҳижома ва фасд ҳақида маълумот берсангиз.
2. Сайт маъмуриятидан бир илтимосим бор эди: Муслимаат.уз сайтининг телеграмдаги расмий каналига қўйиб борилаётган мақолаларни (имкон бўлса) тўлиқ ҳолда жойлаштирсангиз, чунки каналга қизиқарли мавзуларда мақолалар қўйилади (лекин, фақат кириш қисми). Сўнги пайтларда телеграм энг осон ва энг арзон ахборот манбаи бўлиб қолди. Чунки, ҳар кимда ҳам ҳар доим интернет сайтларга киришга имконият бўлмайди. Яна бир илтимосим шуки, телеграмдаги каналга ҳам Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг саволларга берган жавобларини ҳам жойлаштирсангизлар!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=8818.0
2. Диний маълумотларнинг ўзига яраша ҳурмати бор. Улар энг осон ва арзон ахборот воситаларида айланиб юрадиган маълумотлар эмас. Диний маълумотларга нисбатан эҳтиром кўрсатиш ва улар талабида ўз жойига мурожаат қилишда малолланмаслик керак.
Муслимаат.узнинг телеграмдаги каналига Устоз Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг саволларга берилган жавоблари қўйиб борилади, ин шаа Аллоҳ