Овоз чиқариб

13:14 / 18.04.2017 | Савол | 1472
Ассалому алайкум!
Аёллар ҳам намоз ўқишда овоз чиқариброқ ўқийдиларми? Агар шундай бўлса қайси намозларни?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Эркак жамоат билан ўқиганда жаҳрий намозларда жаҳрий, маҳфий намозларда маҳфий қироат қилади. Ўзи ёлғиз ўқиганида унга ихтиёр берилган. Хоҳласа баланд овозда ўқийди, хоҳласа паст. Аёл эса ҳамма намозларда оҳиста қироат қилади. Қироати ўзига эшитиладиган даражада. Валлоҳу аълам!
http://savollar.islom.uz/savol/39155.