Қарз кимники?

13:56 / 13.03.2017 | Савол | 1649
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бир инсонга 2-хотин бўлиб никоҳланганман. У инсон аслида имконияти ва молиявий ҳолати яхши бўлсада, уй-жой билан таъминлаб бермаганлиги сабабли ўзим пулим, ота-онам ёрдам берган пулга ва маълум микдорда карз олиб, 1 хонали квартира сотиб олдим. Бу қарзни тўлашда у инсоннинг ҳам ҳиссаси бўлиш керакми ёки мен ўзим ҳаммасини тўлаб қутулишим керакми? Ҳозирги кунда у инсон билан ўша квартирада яшаймиз. Жавобингиз учун олдиндан ТАШАККУР!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизни турар жой билан таъминлаш эрингизнинг бурчи. Шу пайтгача турар жой билан таъминламаган бўлса, сиз ўзингиз қарзга олган бўлсангиз, энди қарзни у тўлаши керак. Яна ўша квартирада сиз билан бирга яшаётган экан. Валлоҳу аълам