Ассалому алайкум! Ёшим 22да. Ҳозиргача фақат бамдод намозини ўқийман. Ёшлигимдан ўрганиб қолганлигим сабабли қўл ва оёқ бармоқларимни доимий қисирлатиб юраман. Намозда бу иш гуноҳлигини ўқиганман. Лекин бу одатни ташлайман десам ҳам ташлолмаяпман. Намоз ўқиган кишига бу иш гуноҳми?
– Ва алайкум ассалом! Беш маҳал намоз ўқиш шарт. Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ. Валлоҳу аълам!