Ҳомиладан сабабли сақланиш

09:36 / 29.11.2020 | Feruza | 911
Ассалому алайкум! Мени 3 нафар фарзандим бор. Ёшим 34да. Юрагимда туғма нуқсоним борлиги учинчи фарзандимга ҳомиладорлик вақтимда аниқланди. Шифокорлар болани туғмасликни маслаҳат беришди, лекин Аллоҳга таваккал қилиб планли жарроҳлик йўли билан муддатидан олдин соғлом фарзанд дунёга келтирдим.Юрагимга қўйилган ташхис “Парок” эканлигини кейинчалик жарроҳлик амалиётини аҳволим ёмонлашса амалга ошириш шарт эканлигини айтишди. Ҳозирда туғиш менга мумкин эмаслиги учун спирал орқали ҳомиладан сақланаман. Спиралдан олдинги вақтимда ҳайз кунларим уч кун эди, ундан кейин 10 кунга ўзгарди. Агар спирални олсам яна 3 кунга қайтади. Шу ҳолатдаги етти кунимнинг фарз амаллари қазо ҳукмига ўтиб қолмаябтими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўн кундан ошмаса, ўн кунни ҳайз деб олинади. Валлоҳу аълам!