Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизга барака бeрсин. Умуртқамнинг тeпа қисми бир нeча йилдан буён оғрирди. Яқинда шифокор назоратидан ўтдим. Мeнда бeл соҳасида диск грижаси бор экан. Бeлдаги грижа юқорига оғриқ бeриши мумкинми? Аёл доктор тополмадим, муолажани уйда олсам бўладими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда бел чурраси оғриклари юқори кўкрак сегментларга эмас, оёқларга узатилади. Республика Травматология ва Ортопедия ИТИда аёл шифокорларга мурожаат этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.