Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, маҳр ҳақида анча саводимиз ошиб, уни тушуна бошладик. Маҳрни катта беришни ният қилган эдим. Бўлажак келинга танлаш имконини берган ҳолда савол туғилди. Мисол учун маҳр нисобидаги тилла билан бирга 7 та давлатга саёҳатни маҳр қилиб бериш мумкинми? Тилласи нақд, саёҳат эса насия бўлгани учун бу бироз иккилантираяпти.
– Ва алайкум ассалом! Саёҳатни маҳр қилиб бўлмайди. Маҳр қўлга киритиладиган мулк бўлиши керак. Валлоҳу аълам!