Ассалому алайкум! Ёшим 29 да, 4 фарзандим бор. Уларнинг ораси 2 ёш, 3 ёш. Катта фарзандим 7 ёш. Жуда ҳам йиғлоқи, арзимаган гапларга ҳам, уришсак ҳам, бирор гапига рад жавобини айтсак ҳам йиғлайди. Нега бундай эканлигини ўйлаб юрагим эзилади. Балки ҳамма айб мендадир. Ўзим ҳам сал гапга йиғлаб юбораман. 5 ёш ўғлим, 2 ёш қизим, 5 ойлик чақалоғим бор. Ўзимга тушунмайман, ҳеч нарса ёқмайди. Хўжайним билан кўп уришамиз. 2 ёш қизим қўлини сўради, 5 ёш ўғлим тирноғини ейди, гапга умуман кирмайди.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ҳам гап нимада эканини тушуниб турибсиз. Фақат ишимиз айбдор қидириш эмас, ечим топишдир. Ӯзингиз фаҳмлаганингиздек, болалар онанинг ҳис-туйғуларини ҳис этиб туришади. Уларнинг руҳий ҳолати онага боғлиқ. Қўл сўриш, тирноқ тишлаш стрессдан бўлади. Яъни, ҳаётидаги кескин ўзгаришлар, эътибор етишмовчилиги, уйдаги муҳит каби. 3 ёши қийин ўтган болалар 7 ёшида йиғлоқи бўлиб қолишади. Сиз ўзингиз психолог билан шуғулланиб хотиржамликка келиб олишингиз зарур. Валлоҳу аълам!