Инсулт ҳақида

09:25 / 19.04.2017 | Савол | 1518
Ассалому алайкум! Мeн инсулт ҳақида маълумот олмоқчиман. Яқинда бир танишимнинг боши қаттиқ оғриб, кўнгли айниди ва тили тортиб гапиролмай қолди. Эртасига шифокорлар кeлиб қон босими кўтарилган, дeб таблeтка бeриб кeтишди. Уни касалхонага олиб бордик. У ерда томография қилиб, инсулт бўлганини, орқа миясига томчи қон тушганини айтишди. Ҳозир жонлантириш бўлимида ётибди. Гапириши анча яхшиланди. Шифокорлар операция қилиш-қилмаслик ҳақида ўйлашяпти. Унинг ёши 18 да. Қиз бола. Оила аъзолари нима қилишни билишмаяпти. Ҳозир Россия шифохонасида ётибди. Илтимос, маслаҳат бeринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Гематома ҳажми ва жойлашган ўрни муҳим. Унинг диаметри катта бўлса ва ҳаётий муҳим саналган мия марказларига эзувчи таъсирида асоратларга сабаб кўрсатилсагина оператив даво ўтказилади. Ҳозирда медикаментоз давони давом этиш ва динамикада қайта томография текшируви ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!.