Келиннинг тўй кунидаги кийими

09:14 / 09.12.2020 | Отабек | 796
Ассалому алайкум! Биламизки муслима қизлар "Аллоҳ" фарз қилган шаръий ҳижоб кийишади. Ҳозирда тўйи бўлаётган айрим муслима қизлар турли хил безаклар билан безалган келин кўйлакларни кийиб, зийнатланиб бошига ҳижобга ўхшаш рўмол ўрашади. Шундай қилиш тўғрими? Ёки тўйи куни бўлса ҳам оддий бўлган, зийнатланмаган шаръий ҳижобда бўлиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар кўзи тушмаса, зийнатланиши жоиз. Аммо бирорта номаҳрам кўрадиган бўлса ҳам зийнатини кўрсатмаслиги шарт. Валлоҳу аълам!