Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим таомни бемаза дейдилар. Ҳаммага ёқса ҳам уларга ёқмасдан уришаверадилар. Қўлимдан келганча ҳаракат қиламан, аммо барибир ёқмайди. Нима маслаҳат берасиз? Ахир масаллиқларни тежаб таом тайёрлашга ҳаракат қиламан, моддий аҳволимиз яхши эмас.
– Ва алайкум ассалом! Масаллиқни аяманг. Таомни оилангизга лойиқ қилинг, ортиб қолмасин, лекин инсон овқатни истеъмол қилганида мазза қилиб истеъмол қилсин. Масаллиқ қолмаса турмуш ўртоғингизга айтишингиз керак. Бу унинг муаммоси. Эркак киши ўз қадрини яхши билади. Шунинг учун мазали таомни талаб этади. Эркак кишининг талабига эътибор қилиш керак. Валлоҳу аълам!