Тирноқ олиш ва авратдаги туклардан халос бўлиш

01:56 / 23.11.2020 | Инна Давлатова | 1492
Ассалому алайкум! Саволим шуки овсиним Шайх Ҳазратларининг Ҳадис ва ҳаёт китобларидан тирноқ олиш ва бадандаги туклардан халос бўлиш ҳақида ўқибди ва айтадики, тирноқ олиш, авратдаги тукларни олиш ва қўлтик остидаги тукларни олгандан кейин ғусл қилиш керак ва таҳорат ҳам синар экан. Лекин мен тукларни олиш ҳатто таҳоратни бузмайди деб ўқигандим, шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳазратга туҳмат қилибди овсинингиз. У кишининг китобларида бу гаплар йўқ. Ҳазрат шариатда йўқ бўлган нарсаларни ёзмайдилар. Сизнинг ўқиганингиз тўғри. Валлоҳу аълам!