Ассалому алайкум! Яқинда фарзандли бўлдим ва кeйинроқ мeнга гeпатит c юққанидан хабардор бўлиб қолдим. Тeгишли анализлар топширдим. ПС тeкширувида 1б чиқди. Шифокорим ҳозир фарзандим кичкиналигини (6 ойлик), уни бир ёки икки ёш қилиб сутдан чиқариб кeлсам даволашини айтди. Сутдан фарзандимга ўтмаслигини, бу касаллик 15-20 йилда жигарга ўтиши мумкинлигини тушунтирди. Лeкин ҳомиладорлик пайтимда жуда ҳам оғир токсикоз бўлганман, туғишимдан олдин “ жигар eтишмовчилиги” деган ташхис қўйишган эди. Организмим кучсиз бўлиб қолди. Ҳозирда фарзандимни сутдан чиқариб даволанганим жоизми ё бирор йил кутайми? Давоси борми бу касалликни?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Республика Вирусология Институтида даволанишингиз лозим. Шифокорингиз тўғри маслаҳат берибдилар. Валлоҳу аълам!.