Фарзандимнинг соғлиғи ҳақида

13:20 / 19.04.2017 | Савол | 1463
Ассалому алайкум! Мeнинг фарзандим 9 ойлик, уни оғзидан бадбўй ҳид кeляпти. Нима сабабдан бундай бўлиши мумкин ва қандай даво чораси бор? Илтимос, шу ҳақда маълумот бeринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда бу ҳол бола овқатининг тўлиқ ҳазм бўлмай, ошқозон-ичак йўлларида чириши ва бижғиши натижасида юзага келади.Тиши чиқа бошлагач, бола турли буюмларни оғзига тиқиши натижасида гижжа касалликлари ва стоматитлар пайдо қилиши кузатилади. Аввалида болалар гастроэнтерологига кўрсатганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!.