Ассалому алайкум!Ёшим 24 да, турмушга чиққанман. Оилада 4 фарзандмиз, акам бор, яқинда уйланиш арафасидалар, тушкунликка тушиб қолганлар. Болаликдан қийинчиликда катта бўлдик. Мен турмушга чиқиб ҳаётнинг қандайлигини, яхши одамлар борлигини, хотиржамлик, меҳр нималигини билдим, Аллоҳга шукур. Лекин акам, укаларим, онамга қийин, дадам эсимни таниганимдан бери ичадилар. Ҳозир жуда берилиб кетганлар, тўхтата олмайдилар. Характерлари жуда ҳам оғир, чидаш қийин. Онамга, укаларимга, акамга Аллоҳдан сабр сўрайман. Дадам ёмон одам эмас, уларга ачинаман. Маслаҳат беринг, акамни қандай тушкунликдан олиб чиқай? "Сизлар шошилиб мени уйлантираяпсизлар, ҳали уй-жойимни тўғирлашим керак, уйимиз бир аҳвол, кимга суянаман? Отамнинг аҳволи бундай, уйимнинг аҳволи бундай, эртага қандай қилиб меҳмон кутамиз? Уялиб қоламанку!", дейди. Онам "анча қийналиб қолди, шунинг учун келин олайлик", дейди. Маслаҳат беринг, нима қилай? Дадамни бу йўлдан қандай қайтарай?
– Ва алайкум ассалом! Эркак киши аслида ҳаром ичкиликка берилиб кетишининг сабаби унга цинк минералини етишмаслиги, оиласидаги аёлларнинг унга эътиборсизлиги, авлодида ичувчилар бўлганлигидандир. Мана шуларга эътибор қаратишингиз керак. Укангизга ҳам қўллаб-қувватлантирувчи гапларни айтиб далда бўлиб туринглар. Оилада эркакларга аёллар ҳақиқий қувватни берадилар гап-сўзлари, далдалари билан. Эркак кишининг қўлида барака бўлишининг сабабчиси аввало унинг ҳалоллиги, ибодатларини вақтида бажариши ҳамда унинг оиласидаги аёлларнинг қилган ибодатлари, зикрлари ва дуоларидир. Валлоҳу аълам!