Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, муҳтарама Устоз! Менинг аёлим ҳомиладор. Шунга сиздан ҳомиладор аёлнинг нималарга кўп эътибор бериши кераклиги, қайси амалларни қилса, келажакда фарзандимиз иймонли, эътиқодли бўлиб улғайиши мумкин? Шу ҳақида бизга маълумот берсангиз. Чунки китобларимизда «боланинг тарбияси онанинг қорнидалик пайтидан» деб ўқиганмиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу пайтда тақво қилиш керак, имкон қадар ибодатни кўпайтириш лозим. Аллоҳга дуолар билан илтижо қилиш, зикр, мутолаа ва солиҳ амалларни кўпайтириш керак. Валлоҳу аълам