Ассалому алайкум! Мен 33 ёшдаман, 2 нафар қизим бор. Турмуш ўртоғим билан кўп уриш жанжал киламиз. Улар менга хиёнат қиладилар, кўп ароқ ичадилар. Ичган пайтларида мени ранжитадилар, жаҳл устида мен ҳам гапираман. Кейин "турмуш ўртоғимга гап қайтардим", деб виждоним қийналади. Нимақилай, гапларига чидолмайман. Неча марта айттим, тушунтирдим, "зино қилманг, ичманг, намоз ўқинг ёки келинг, икковимиз бирга намоз ўқиймиз", дедим. Ҳар куни жанжал. Чарчадим, турмуш ўртоғимни кўришни истамайман. Қизларим учун сабр қилиб келдим. Маслаҳат беринг, илтимос!
– Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг ҳаром ичимликларни ичишининг сабабларидан бири унга цинк минералининг етишмовчилигидандир. Озиқ-овқатидан унинг организми цинк моддасига тўйиниши керак. Ҳамда аёл кишининг эркак кишига эътиборсизлик қилиши (онаси, аёли, қиз фарзанди каби) унга психологик таъсир кўрсатгани учун ҳам у шундай қилиши мумкин. Турмуш ўртоғингизга эътиборли бўлишингиз керак. Албатта ичкиликка муккасидан кетиб ўз оиласини уялтириб қўйишгача борса у ҳолда ўзингизга ва фарзандларингизга зулм қилмаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!