Манашу тўрталасини фарқлаб олиш учун ҳақиқатини ва таърифини ёзиб бeрсангиз. «Сунний ақийдалар»ни ўқиганман. У eрда мураккаб кeлтирилган
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Иймон: Ишончдир, Аллоҳни, У зотнинг фришталарини, китобларини, расулларини бор деб ишониш, охират кунини бўлади, ҳар бир яхши ва ёмон иш Аллоҳдан деб қадарга ишонишдир.
Тавҳид: ягона қилмоқ, дегани, яъни Аллоҳни ягона деб билмоқ, У Зотнинг сифатларида, исмларида ва ишларида ҳам ягона, У Зотга ўхшаши йўқ, деб ишониш.
Ширк: шерик қилиш, яъни Аллоҳ таолога худолик, робликда бошқасини шерик қилиш. Ёки исм, сифат ва ишларида бошқасини шекрик қилиш.
Куфр: инкор қилиш, тан олмаслик. Аллоҳни, У Зотнинг исм, сифат ва ишларини, ҳукмларини инкор қилиш, тан олмаслик. Валлоҳу аълам!.