Тушкунлик

00:52 / 28.11.2020 | Amira | 779

Ассалому алайкум! Ёшим 17 да. Табиатан оғир, вазмин, камгапман. Шу сабабданми, жуда кўп қийналаман. Охирги пайтларда оилам мени тушунмайди. Бироз секин ҳаракат қилганим учун доим "уй юмушларини тез бажармайсан, ҳеч нарсани қилолмайсан, турмушга чиқсанг қайнонангдан гап эшитасан", деб мени хафа қиладилар. Тенгдошларим билан мени солиштиришади. "Олов бўлишинг керак", дейишади. Аммо шунча ҳаракат қилсам ҳам “олов” бўлолмаяпман. Балки табиатим вазмин бўлгани учунми. Насиҳат қилсалар тезда жаҳлим чиқадиган бўлиб қолганман. Маслаҳат беринг, илтимос! 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз сизнинг бахтли бўлишингизни хоҳлашади. Шу сабаб, ўз билганларича тарбия қилмоқчи бўлишади. Валлоҳу аълам!