Инстаграм

02:29 / 17.12.2020 | ozodbek | 389

Ассалому алайкум! Интернет тармоғида қизлар солиҳа қиз. Ҳадича, Оиша оналаримизни ва бошқа исимларни қўйишади. Инстаграмда эфир қилишади, комментарийда билган билмаган номаҳрам боллар билан ўз фикрларини ёзишади. Эфир қилганда боллар ёзади овозингиз чиройли экан ва бошқа-бошқа сўзлар. Шу нарсаларга шариатда қандай қаралади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай исмларни қўйиб олгандан кейин шунга яраша бўлиш керак. Номаҳрамлар билан гаплашганда шаръий чегарада туриш лозим. Ёлғиз қолмаган ҳолда, зарурат юзасидан, яъни бирор нарсага қаттиқ эҳтиёж бўлганида ёки манфаатли илм учун, хайрли ишлар учун гаплашиш жоиз. Видео ёки суратларда авратларини ёпган, зийнатларни кўрсатмаган ҳолда бўлиши, нозу карашма қилмаслиги, овозини майин қилмаслиги шарт. Бундан ташқари ҳолатлар ножоиз. Валлоҳу аълам!