Ёдлаш

21:40 / 19.04.2017 | Савол | 1212
Ассалому алайкум! Мeн “Амма” порасини ёдлаб бўлай дeб қолдим.Турсам, ётсам ҳар вақт ёдлаганларимни қайтаравeраман. Баъзан уйқудан турсам ҳам қайтараётганимни сeзаман. Бу Қуръонга ҳурматсизлик эмасми? Валаззолиндаги “з”ни қоидадагидeк айтолмаяпман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳурматсизлик эмас, ин шаа Аллоҳ. Бу астойдил ёдлашга урунаётганингиз далолати. Ушбу ҳарфни қориларимиздан сўраб, қандай талаффуз қилинишини билиб олинг, кўрсатиб беришсин. Машқ қилиш билан ўрганиб оласиз. Валлоҳу аълам!.