Қаср намози

01:14 / 18.12.2020 | Нигора | 589
Ассалому алайкум! Тошкентда ўқийман, ўзим Шаҳрисабзданман. 1.Шу вақтгача қаср намози ҳақида яхши билмаганим учун Тошкентда ҳам, уйимда ҳам намозимни тўлиқ ўқиганман. Бундай ўқиш гуноҳми? 2.Тошкентдан уйга14 кунга деб келганмиз карантида, лекин 8 ойдан буён уйимдаман. Январда яна Тошкентга кетаман ўқишга. Бу вазиятда қаерда намозимни қаср қилиб ўқисам бўлади? Илтимос қаср номози ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. 3.Тошкендан ўйимга 15кунгача тураман деб келганимда ва йўлим 96км дан ошгандан сўнг йўлни бошида тўлиқ охирида қаср қилиб ўқиш жоизми? Илтимос тўлиқроқ маслаҳат беринг, жуда иккиланяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Гуноҳ эмас. сизнинг Шаҳрисабзда уйингиз бор, шу сабаб у ерда тўлиқ ўқийсиз. Шунингдек Тошкентда ўқиш сабабидан истиқомат қиласиз, шунга тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!