Маҳр

01:08 / 18.12.2020 | Aziza | 451
Ассалому алайкум! Мен маҳримга тилла айтгандим. Ҳали турмуш ўртоғим маҳримни берганлари йўқ. Айтган махримни бошқа нарсага ўзгартирсам бўладими. Масалан, китобга.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиймати тенг бўлса, ҳа. Ёки қиммат нарсадан кўра арзонига, яъни маҳр баҳосини паслатиш жоиз. Тилла сўраган бўлсангиз, албатта тилла бўлиши шарт эмас. Ўша баҳода бошқа нарса сўрашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!