Ассалому алайкум! Ота қизини урмасин дейишади. 10 ёшли қизим бор. Айрим вақт дарс қилдираётганда мажбур уришга тўғри келади. Шу ҳолатга диний томондан қандай қаралади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Урмаган афзал. Фақатгина намоз учун 10 ёшдаги болаларни уришга рухсат берилган. Бош ва юзга урушдан қаттиқ қайтарилган. Урилса ҳам, жонини оғритмайдиган қилиб уриш керак. Айниқса қиз болаларга қаттиқ тегиб бўлмайди. Уришдан кўра бошқа чораларни кўрган яхши, мисол: насиҳат, тарғиб қилиш, маънавий жазо ва шу кабилар. Валлоҳу аълам!.