Муншидаат гуруҳи учун

23:13 / 18.12.2020 | Nuriddin | 1069
Ассалому алайкум! Илтимос нашида айтаётган қизларни овози яхши, дардли овоздаги қизлар айтсин ёки қуръонда кичик сураларни тиловат қилиб беришсин шунда яхшироқ бўлади менимча, уларни овози нашидага унча мос келмаяпти. Бу фикрни жуда кўпчилик яқинлардан эшитиб ёзяпмиз. Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Шунчаки ҳамма ўз ишини қилишини сўраймиз.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Биз ҳам жуда кўпчиликлардан мақтов ва ташаккурлар эшитяпмиз. Қизларимиз мутахассислар кўригидан ўтган ва улар билан шу соҳа усталари ишлашади. Балки сизларнинг билимингиз етмаётгандир. Сизларга ёқмаётган бўлса, овози яхши қизларни ўзинглар топинглар. Ўзинглар шуғулланиб, меҳнат қилиб, овозини ўзинглар қўйишинглар мумкин. Истасангиз нашид айттиринг, истасангиз Қуръон ўқитинг. Қўлингиздан келса, қилинг, бемалол. Валлоҳу аълам!