Ҳомиладорликда вафот этиш

10:10 / 19.12.2020 | Iroda | 1197
Ассалому алайкум! Яқинда овсиним совид 2019дан вафот этдилар. 35 ёшда эдилар. 2та фарзандлари бор эди. 3 фарзандларига 7 ойлик ҳомиладор эдилар. Овсинимни жуда ҳам яхши кўраман. Бировга умуман ёмонлиги тегмайдиган эрининг розилиги учун деярли ҳамма қийинчиликларга дош берган аёл эдилар. Худди туғишганимдек эдилар. Опажоним жаноза пайтида деярли ҳамма имом мулла устозлар ҳомиладорликда вафот этди боласи жаннатга олиб киради дедилар. Ундан ташқари Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар". Ибн Можа ривоятини ҳам ўқиб қолдим. Аллоҳдан жаннатга кирган бўлишларини умид қилиб қоламан. Лекин овсиним ҳижобда эмас эдилар. Кредитга тикув машиналари олган эдилар. 1йил 5маҳал намоз ўқидилар охирги пайт ўқий олмадилар. Опажоним буларнинг ҳисоб китобини албатта Аллоҳ қилгувчидир. Лекин овсинимнинг хомиладорликда вафот этганлари ва жаннати бўлишларига (бенамоз ҳижобсиз эканликларини инобатга олган ҳолда) қандайдир саҳиҳ манбалар борми? Сўраётганим сабаби 14 ёшли ўғиллари ман билан қолди. Намоз ўқинг ўрганинг онажонизга савоби тегади. Ота-она фарзандини намозга буюрмагани учун жазоланади десам, ҳамма айтди онам жаннати деб қўядилар. 14 ёшли болага қандай саҳиҳ манбалар орқали таъсир қилишни билмайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг жавоби ёлғиз Аллоҳга аён. Иймонда кетганларни мағфират қилиши мумкин, гарчи осий бўлсалар ҳам. Истаса, амал қилмаганлари учун жазолайди. Бандаларнинг оқибати қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Валлоҳу аълам!