Туш

01:27 / 03.12.2020 | Samiya Gofurova | 539

Ассалому алайкум! Менда 1 ойдан буён шундай ҳолат кузатиляпти, ҳар тун нимадир келиб қулоғимга азон, калима айтади. Бу ўнгимдами, тушимдами, англай олмайман. Бу ҳолат бу сафар бошқача тус олди. Ярим тунда жуда қаттиқ совуққотдим. Хона иссиқ, лекин қаҳратонда қолгандек музладим. Шу вақт нимадир келди, нима эканлигини аниқ кўра олмайман.  Менга 100 мартта калима айттирди, кўзларим очилиб, юмилиб турарди. Ўзимни англай олмасдим. У кетди, танам анча вақтгача совуб турди. Кейин ўрнимдан туриб таҳорат олиб, Аллоҳга калималар келтирдим. Ҳароратим яна ўз ҳолига келди. Бу ҳолатларни ҳеч тушуна олмаяпман... 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз психотерапевт кўригига боришингиз керак. Аҳволингиз анча енгиллашиб қолади. Чунки психотерапевт медикаментоз даволашни тавсия этади. Руқия ўқиттириб қўйсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!