Қизим ҳақида

04:12 / 03.12.2020 | Muborak | 463

Ассалому алайкум! Қизим 4 ёшдан ошган. Тили чучук чиқди, "Р" ҳарфини ҳали ҳам айтолмайди. Уйда ўзим шуғуллантирсам ҳам фойда бермади. Нима қилишим керак? Логопедга беришим керакми, ёки ўзи чиқиб кетармикин? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! 5 ёшгача кутинг. Чиқавермаса, невропатологга олиб боринг. Логопед керак бўлса ўзи айтади. Валлоҳу аълам!