Инсон ўзини ислоҳ қилиши

00:38 / 04.12.2020 | Nasiba | 2262

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 24 да. Мусулмонман дейман-у лекин ҳалигача намоз ўқимайман. Рўза тутаман. Исломдан фақат бошланғич тушунчам бор. Ота-онам ҳам, умуман бизнинг атрофдагилар ҳам тўлиқ намоз ўқишларини билмайман. Мен ўзимни ислоҳ қилишни хоҳлайман. Фарзандим бор. Гарчи ота-онам бу нарсаларни ўргатмаган бўлса ҳам бундан кейин мен болаларимга ўргатишни хоҳлайман. Илтимос, менга ёрдам беринг. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Совет тузуми даврида кўпгина мусулмонлар намозларини очиқ-ойдин ўқиш у ёқда турсин ўрганишни хоҳлашларини ҳам айта олишмас эди. Кимдир намоз ўқиса кичкинагина давфтарча ёки бирон қоғозларга ёзиб юриб ўрганиб олар эди. Намоз ўқишини ҳеч ким бировга билдирмас эди. Шундай шароитларга қарамай Аллоҳни таниган инсон намозини ўқишни ва ўрганишни эплар эди. Китоб дўконларида китоблар очиқ сотилади ва ҳар ким сотиб олишга ва ўрганишга ҳаққи бор. Ҳозир очиқ замон. Ҳамманинг қўлида телефони ва интернети бор. Бемалол ҳамма нарсани ўрганиб олиш мумкин. Муслимаат.уз сайтига кирар экансиз бемалол таҳорат ва ғуслни тўғри бажаришни, сўнг намозни ўқишни ҳам ўрганиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!