Учуқ
09:26 / 20.04.2017 |
Савол |
1394
Ассалому алайкум! Лабимда ҳар 2-3 ойларда учуқ чиқиб туради. Бунга сабаб нима? Қандай доридан фойдалансам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳасталик Герпес лябиалис дея номланган вирус таъсирида юзага келиб, сиздаги иммун тизим фаоллиги пасайганлигидан дарак.
Дастлаб қон таҳлилини иммунограмма учун ва вирусни аниқлаш учун топширилади (Herpes lab.). Сўнг асосий мақсадга мувофиқ даво бошланади. Бунда Герпевир, (Ацикловир қатори дори воситалари), Циклоферон, Полиоксидоний, Иммун-5 ва бошқа маҳсус гуруҳ препаратлари қўлланилади. Иммунолог шифокорга учранг ва давони бошланг. Иншаа Аллоҳ албатта натижаларингиз қувонарли бўлади. Валлоҳу аълам!.