Ассалому алайкум! Доимо таҳоратда юрувчи одам таҳорат қилди ва намоз ўқиш вақтига ҳам бир, бир ярим соат бор. У "шукру вуъзу" ўқимоқчи. Таҳорат олиб бўлибоқ ўқийдими ёки бир, бир ярим соатдан кейин фарз намозидан олдин ҳам ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратдан кейин дарров ўқийди. Валлоҳу аълам!