Гўшт ҳақида

09:28 / 20.04.2017 | Савол | 1532
Ассалому алайкум! Маълумки гўштни кўп миқдорда истeмол қилиш инсонни тeз қаритади. Шу сабаб бир ойда кўпи билан қанча миқдорда гўшт истeъмол қилиш кeрак?
Ешитишимча, гўшт билан нонни бирга истeъмол қилиб бўлмас экан. Чунки нон ва гўштда оқсиллар миқдори кўп экан, шу тўғрими? Гўшт истeъмол қилишнинг фойда ва зарарлари ҳақида айтиб ўтсангиз
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда овқатланиш меъёрий тавсияларига кўра углевод/оқсил/ёғ нисбати 4/1/0,8 ҳисобида аниқланади. Демак, кунлик рационингизда 400гр углеводлар (крахмал, ширинликлар, пишириқлар, мевалар…) 100гр оқсил (гўшт маҳсулотлари, тухум, балиқ, дуккаклилар, сут маҳсулотлари …) ва 80гр ёғ (афзали совуқ сиқим йўли билан олинган табиий ўсимлик ва балиқ мойлари) бўлишига интилганингиз маъқул. Шундай қилиб, оилангиздаги аъзолар сонига кўра ойлик гўшт сарфини осонгина ҳисоблаб олаверишингиз мумкин.
Абу Али Ибн Сино ҳазратлари гўштнинг янгисини ва ноннинг суви қочганини истеъмол қилишни тавсия этганлар. Сабаби шуки, нон сиз ёзгандай оқсил эмас, асосан углевод манбаидир (ун-крахмал). Углеводни оқсил билан истеъмол қилиш эса ҳазм тизимида ачиш-бижғиш жараёнини тезлаштиради. Шу боисдан буюк аллома “Нонни кундузи еган кимса гўштни кечда есин”, -дея қимматли тавсияларини қолдирганлар. Бу мавзуда батафсилроқ сизни қизиқтираётган мақолани “Омина” ойлик электорон журналининг Рабиул аввал ойи сонида ўқишингиз ва яқинларингизга тавсия қилиб ажрлар топишингизга тилакдошман.
Валлоҳу аълам!.