Ассалому алайкум! Ҳаёсиз қисқа метражли фильмларни кўриш кўз зиноси эканлигини ўқигандим, эшитганман. Турмуш қурганимизга 8 йилдан ошди. 2 та қиз фарзандимиз бор. Лекин шу яқин кунда хўжайнимлар телефонларида беҳаё сайтларга тинимсиз кириб кўрганларини билиб қолдим. Ҳўжайнимдан жуда ҳам хафа бўлдим. "Бу зинога киради, нима сабабдан бу нарсаларни кўрасиз?", десам, "сабаби йўқ", деб жавоб бердилар. Ҳўжайнимга нисбатан кўнглимда қандайдир тушуниб бўлмайдиган туйғулар пайдо бўлди, яъни кўнглим қолди. "Ойижон билан гаплашайлик, балки мен сизга ёқмаётгандурман", десам, "билганингни қил", деб жавоб бердилар. Бу шароитда қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Бу аслида руҳий ҳолатнинг ўзгариши сабабидан. Турмуш ўртоғингизга кўпроқ меҳр беринг. Аммо биринчи ўзингизга меҳр беринг. Доимо хушчақчақ юринг. Ўзингизни парваришланг. Турмуш ўртоғингиз билан иложи борича яқинроқ муносабатларда бўлишга ҳаракат қилинг. Кўпинча аёл кишининг меҳридан четлатилганида, аёл киши беэътибор бўлганида эркак киши беҳаё видеоларни кўришга ошиқади. Кечки хизматларингизга ҳам яхшилаб эътибор қилинг. Аввал ўзингизни шунга тайёрлашингиз керак. Валлоҳу аълам!