Ёш боланинг ҳаққи

03:21 / 27.12.2020 | Феруза | 812
Ассалому алайкум! Болам ҳозир 2 ёш. Бир ярим ёшидан боғчага боради. Ўзим шу боғчада ишлаганим сабабли ўзим билан олиб кетаман. Уйда қарайдиган инсон йўқ. Еган овқатини ҳеч нарса қилмайман, пул ҳам бермайман. Боғча овқатимиз уйдаги овқатдан қолишмайди, мазали. Болажонларга 2 хил овқат, тўйгунча берамиз. Боламни егани ҳалолми, ҳаромми? Болалардан ортгани хайрга кирадими (агар ҳаром бўлса)? Нима қилай? Ойлигимдан бир болага ажратилган пулини берсам еган ҳаққи ҳалол бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бола учун боғча пулини берсангиз, бемалол еяверса бўлади. Валлоҳу аълам!