Ассалому алайкум! Биз талабамиз. Ҳозир онлине ўқияпмиз. Конспектларни кўп ҳолларда интернетдан копироват, вставит қиламиз. Шу ишимиз тўғрими? Бу ўғрилик эмасми? Интернетга жойланган маълумотларни вақт тиғиз вақтларда шундай кўчирсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тайёр маълумотни кўчириб, ўзим ёздим, деб берса, ўғрилик ва ёлғончилик бўлади. Маълумотни ўқиб, мағзини ёзиш керак ёки иқтибос олиб, манбасини кўрсатиш керак. Валлоҳу аълам!