Рукуъдаги ҳолат

09:58 / 28.12.2020 | Oydin | 560
Ассалому алайкум! Рукуъга борганимизда бармоқ учига қаралади дейилган. Чапми ёки ўнг оёқнинг бармоғига қарашимиз керакми? Мен шу пайтгача икки оёқнинг ораси, яъни бўш жойга қарар эдим. Бу хатога кирадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида намознинг қуйидаги одоблари мавжуд:

1. Такбири таҳримий вақтида эркак киши қўлларини енгидан чиқариши.

2. Қиёмда саждагоҳга, рукуъда икки оёқ учига, саждада бурун учига, ўтирганда юракка ва салом бераётганда елкаларга қараб туриш.

3. Эснаганда оғизни юмиш. Агар бунга қодир бўлмаса, енги билан тўсиш.

4. Иложи борича йўтални қайтариш.

5. Иқоматда «ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда намозга туриш.

(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )

 Валлоҳу аълам!