“SIZE UP ” крeми ҳақида

09:47 / 20.04.2017 | Савол | 1779
Ассалому алайкум! Бeраётган жавобларингиз учун ташаккур! Мeн яқинда рус тилидаги сайтларнинг бирида “SIZE UP ” — кўкракни катталаштирувчи крeм ҳақида ўқиб қолдим. Ёзилишича, бу крeм гормонларга таъсир қилмаc экан, табиий ўсимликлардан тайёрланган ва кўкрак ҳажмини 1-2 ўлчамга катталаштирар экан. Мазкур крeм Ўзбeкистонда ҳам бор экан. Мeни кўкракларим кичкина, мен ҳам ушбу крeмдан фойдаланмоқчиман. Айтингчи, бу крeмдан фойдалансам бўладими? Илтимос, крeмни топишимга ёрдам бeрсангиз. Балки бошқа аёлларга ҳам маъқул кeлар
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Азизам,ниҳоятда долзарб мавзуда савол йўллашга жазм қилолганингиз таҳсинга лойиқ.
Аёл –шундай бир нозик ҳилқатки,унинг латиф тана тузилишидаги сир-синоатларини илм-фан ҳамон ўрганиб адоғига етолгани йўқ.Ҳақиқатан бу крем мавжуд. “SIZE UP ”номли бу крем таркиби қуйидагича:
-Пуерария мерифика илдизлари( фитоэстрогенлари);
-Атиргул мойи;
-Деоксимироэстрол;
Қизиғи шундаки, “Ўсимликдан олинган маҳсулот зарарсиз бўлади!” — деган янглиш фикр кўпчиликда мавжуд. Айниқса, кўкрак безларини УЗИ текшируви ва маммолог кўригидан профилактик ўтиш (40 ёшдан сўнг йилига бир марта) ҳеч кимнинг ҳаёлигада келмай қўйиши ачинарли ҳол. Боришади, аммо ҳасталик шаклланиб, ўсмалар безовта қила бошлаганида! Минг афсус!
Бу кремнинг гормонларга таъсир этмайди дейилиши — мутлақо нотўғри. Аёл кишининг ҳайз циклини таъминловчи ЭСТРОГЕН, ПРОГЕСТЕРОНва ПРОЛАКТИН номли гормонлар бўлиб, айнан улар миқдорининг меъёрда бўлиши кўкрак безлари шаклланишида ўта муҳим. Юқорида сиз нажот кўзлари билан кўраётганингиз — крем таркибида айнан ФИТОЭСТРОГЕН (ўсимликдан олинган гормон) мавжуд. Бу эса ўз навбатида текширувдан ўтмай туриб қўллашда эстрогенмойил ўсмаларнинг ривожланиши-ю, ўсишига сабаб бўлиши мумкин. Келинг, қош қўяман деб, кўз чиқармайлик. Энг аввало маммолог ҳузурида УЗИ текширувидан ўтайлик. Зарур бўлса -қондаги гормонлар миқдори ва эндокринолог кўрикларидан ҳам ўтинг. Текширув натижалари меъёрий бўлса ва қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса мутаҳассислар қўллашга руҳсат беришар. Аммо буларсиз шаҳсан мен сизга бу ўта ҳавфли “ гўзаллик ҳайкалтароши”ни нафақат раво кўрмайман, балки қайтараман ҳам! Ёзганингиздай, ажаб эмаски, фаҳм эгаларини бу жавобимиз келажакда онколог тиғидан ҳимоя этса, савобларидан умидвормиз. Қўшимча маълумотларни қуйидаги манзилдан изланг:
ООО “СТАР ЛАЙН”.г.Новосибирск,ул. Большевистская 101,оф.910; support@from-vanessa.com
Валлоҳу аълам!.