Мазҳаблар ҳар хил бўлса…

14:01 / 13.03.2017 | Савол | 1783
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, муҳтарама Устоз! Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Бир мусулмон йигит менга совчи қўйди. У ақлли, анча мунча илмли инсонга ўхшади. Лекин мен Имоми Аъзам мазҳабиданман, у эса Абу Ҳанифа (ҳанафий) мазҳабида экан.
Саволим шуки, мазҳаблари бошқа-бошқа бўлганлар оила қуришлари мумкинми?
Жавобингиз учун раҳмат, муаллимам. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имом Аъзам ва Абу Ҳанифа бир киши, демак, иккингиз бир мазҳабда экансиз. Турмуш қуришингиз мумкин. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, мусулмонман деган ҳар бир киши ҳеч бўлмаса ўз мазҳаби асосчиларининг исмини тўлиқ билиб олиши керак. Шу билан бирга, бир мазҳабда бўлмаганларнинг никоҳи ҳам дуруст. Валлоҳу аълам