Ассалому алайкум! Қиш булганлиги учун ҳамма болалар билан бир хонада турамиз. 1. Баъзида фарз намозида ҳам болалар қандайдир кулгили гап айтса кулгим келиб қолади. Овоз чиқариб эмаску, табассум бўлади. 2. Баъзида фарз намозини 1, 2 ракъатларида бир хил зам сура ўқиб қўяман. Шу 2 ҳолатда намозим бузилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Намоз сўнгидан қилинадиган зикрлар шу нуқсонларнинг ўрнини тўлдириб юборади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!